Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Итоатгўй, хос мўминларнинг хатоларини ёпиш: Гуноҳ қилган мусулмон ё ҳеч кимга билдирмай яшириб қилади ёки ҳаммага кўрсатиб, шармандаларча қилади. Яшириб қилинган гуноҳни ёпмоқ лозим. Ибн Умарнинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар с.а.в.:


«… وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«... Ким бир мусулмоннинг айбини ёпса, қиёмат кунида Аллоҳ унинг айбини ёпади», дедилар. Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда эса Пайғамбар с.а.в.:


«… وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللَّهُ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ …»

«... Ким бир мусулмоннинг айбини ёпса, дунёю охиратда Аллоҳ унинг айбини ёпади...», деганлар. Утба ибн Омирнинг ҳадисида Пайғамбар с.а.в.:


«مَنْ سَتَرَ عَوْرَةً فَكَأَنَّمَا اسْتَحْيَا مَوْءُودَةً فِي قَبْرِهَا»

«Кимки бир айбни ёпса, гўё қабрга тириклайин кўмилган қизни қайта тирилтиргандек бўлибди», деганлар. Бу ҳадисни ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида келтирган. Уни Ҳоким ривоят қилиб, саҳиҳ, деган ва Заҳабий маъқуллаган. Яширмай қиладиган одамнинг айбини ёпиш шарт эмас. Чунки у ўзини ўзи шарманда қилиб, Аллоҳнинг ёпганини очиб ташлайди. Ҳолбуки, бу иш ҳаром. Абу Ҳурайранинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар с.а.в. шандай деганлар:


«كُلُّ أُمَّتِي يُعَافَى إِلاَّ الْمُجَاهِرِينَ, وَإِنَّ مِنْ الْمُجَاهَرَةِ أَنْ يَعْمَلَ الرَّجُلُ بِاللَّيْلِ عَمَلاً ثُمَّ يُصْبِحَ وَقَدْ سَتَرَهُ اللَّهُ, فَيَقُولَ: يَا فُلاَنُ عَمِلْتُ الْبَارِحَةَ كَذَا وَكَذَا, وَقَدْ بَاتَ يَسْتُرُهُ رَبُّهُ, وَيُصْبِحُ يَكْشِفُ سِتْرَ اللَّهِ عَنْهُ»

«Ҳамма умматимга офият берилур. Ҳамманинг кўз ўнгида айб қилувчилар бундан мустаснодир. Кишининг кечаси қилган ишини Аллоҳ ёпиб тургани ҳолда эрталаб туриб: «Эй фалончи, кечаси мен ундоқ қилдим, бундоқ қилдим», деб гапириши ҳамманинг кўз ўнгида айб қилиш жумласидандир. Кечаси Парвардигори унинг айбини ёпиб турса эрталаб туриб, Аллоҳнинг ёпганини очиб ташлайди». Шундай бўлса ҳам мусулмон

 

162-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278